Виктор Кумиков: Учта гол ўтказдик, табиийки ўйиндан кўнглим тўлмади
Ads

 

Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси Олий Лига 4-турида ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Олмалиқ” мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида қатнашди.

"Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ёш болаларча хато қилдик ва натижада голлар ўтказиб юбордик. Учта гол ўтказиб юбордик, табиийки ўйиндан кўнглим тўлмади. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйлайманки кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Кумиков.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати