Виктор Кумиковга янги шартнома таклиф қилинди
Россиялик мутахассис, Қозоғистоннинг “Қайсар” клубига устозлик қилиб келаётган Виктор Кумиковни мухлислар яхши эслашади.
Ўтган йилнинг бошида “Қайсар” клуби бош мураббийи сифатида иш бошлаган Виктор Балютовичнинг жорий мавсум якунида жамоа билан тузган шартномаси ниҳоясига етди.
Кумиковнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, январь ойида янги шартнома имзоланади. Бу борада икки томон ўзаро келишувга эришишган.
Виктор Балютович бошчилигида “Қайсар” ўтган йили Қозоғистон премьер-лигасида 6, бу йил эса 8-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Кумиков Ўзбекистонда “Машъал”, “Насаф”, ОКМК ва “Андижон” клубларини бошқарган.
Фикрлар