Виктор Кумиковнинг мураббийлар штабида кимлар ишлайди?

“Андижон” жамоасининг янги бош мураббийи Виктор Кумиков аллақачон зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга киришган. Хўш, эндиликда янгиланган мураббийлар штабида кимлар ишлайди? Шу боис кўпчиликни Виктор Кумиковга қайси мураббийлар ёрдам бериши ҳам қизиқтирмоқда.

Бунгача клубнинг собиқ устози – Александр Хомяковнинг мураббийлар штабида ишлаган Диёр Мирзабоев эндиликда Виктор Кумиковга ҳам яқиндан ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, россиялик янги бош мураббийга унинг ҳамюртлари кўмаклашишади. Булар – Олег Корниенко билан Роман Узденов.

Шуни айтиш жоизки, бунга қадар ҳам ушбу мутахассислар Кумиков билан бирга фаолият олиб боришган. Масалан, АГМКда ҳам улар Кумиковнинг штабидан жой олишганди. Шунингдек, Қозоғистонда ҳам Виктор Балютович Корниенко билан Узденовнинг хизматидан фойдаланганди. Кўриб турганингиздек, эндиликда улар “Андижон”да ҳам биргаликда иш олиб борадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!