Виктор Осимҳен "Галатасарой"га ўтиши мумкин

"Галатасарой" Италиянинг "Наполи" клуби билан Виктор Осимхеннинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Иккала томон ҳам футболчи ижараси энг маъқул вариант деб баҳоламоқда.

Турк клуби таҳминан бир ойни ўтказиб юборадиган Мауро Икардининг жароҳати туфайли ушбу трансфер бўйича музокараларни кучайтирди.

Шунингдек, Икарди қайтганидан сўнг Осимхен ҳам клубда қолиб, икки ҳужумчи билан ўйнаш схемасига ҳаракат қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Осимҳен аввалроқ "Челси"га ўтмаган эди. Шундан сўнг Неаполь клуби форвардни А сериядаги мавсум учун қайдномадан чиқариб ташлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!