Виктория Азаренко қачонгача дам олади?

Люксембургда жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари хотин-қизлар ўртасида "BGL BNP Paribas Luxembourg Open" халқаро турнири ўтказилади.

Унда беларуслик Виктория Азаренко иштирок этиши кутилаётган эди. Бироқ Виктория мазкур мусобақага келмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Азаренко Ухан ва Тяньцзинда ўтказилаётган мусобақаларда ҳам иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!