Виктория Кузьмова мезбон теннисчисини шарманда қилди
Ads

Словакиялик Виктория Кузьмова Рим шаҳрида ўтказилаётган "Премьера" туркумидаги мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олди.

Вика турнирнинг илк босқичида мезбонлар вакили Сара Эрранига қарши кортга чиқди. Кузьмова ушбу баҳсда рақибига бор-йўғи биринчи сетда битта геймни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Internazionali BNL D'Italia"ни ғалаба билан бошлаган словакиялик теннисчи, энди навбатдаги босқичида австралиялик Эшли Бартига қарши кортга чиқади.