Виллаш-Боаш пойгачи, Лизаразю энди жиу-житсу билан шуғулланмоқда?! Бошқа спорт турини танлаган футбол олами вакиллари билан танишинг!

Кўпчилик профессионал футболчи бўлишни орзу қилади. Ваҳоланки, айримлар учун бу шунчаки даромад қилиш манбаи, холос. Хўш, футболчилар ўзини бошқа спортда синаб кўришига қандай қарайсиз?

Аслида, футболни хоккей ёки бейсболга алмаштирганлар кўп, лекин биз улар орасидаги энг машҳурларини танлаб олдик. Қулайроқ ўтириб олинг!

Тимо Визе - Рестлинг

«Вердер» жамоасининг собиқ посбони 2010 йилда бўлиб ўтган ЖЧда қатнашган. Орадан 6 йил ўтиб, у ўз ҳаётини ўзгартириб юборувчи қарорни қабул қилди.

Ўзининг шафқатсиз зарбалари билан мухлислар эътиборини тортган спорт тури - рестлинг янги «жангчи»ни фахр билан эълон қилди. Очиғи, Тимо кутилганидек қарсаклар билан қарши олинмади. Шу боис, бир йилдан сўнг, у бу спортни тарк этди.

Дэвид Жеймс - Амрекача футбол

ekrohkeorheherh

2003 йилда инглиз НФЛ аъзоси - «Майами Долфинз» билан машғулотларда иштирок этиш борасида таклиф олди.

«Берилган имкониятдан унумли фойдаландим. Бу спорт турини яхшироқ билиб олиш билан биргаликда, унинг супер юлдузлари билан машғулотларда ишладим».

Қаҳрамонимиз 3 ой ичида турли позицияларда ҳаракат қилди, лекин кутилган натижа эриша олмади. АҚШнинг бирорта клуби у билан шартнома имзолашни истамади. Якунда, Жеймс ортга қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Питер Чех - Хоккей

37 ёшли Питер Лондоннинг «Гилфорд Феникс» жамоаси билан шартнома имзолади. Тўғри, қисқа муддатли аммо орзуни амалга ошириш учун бу муддат кифоя қилди.

Футбол оламидаги энг таниқли посбон хоккейда 6 ўйин ўтказди ва профессионал эканлигини кўрсатиб қўйди. Унинг сўнгги учрашувидан  кейин, клуб шартномани узайтиришни таклиф этди. Чех эса, «Челси» жамоаси таклиф қилган лавозимни афзал кўрди.

Рио Фердинанд - Бокс

«Манчестер Юнайтед»нинг энг қудратли даврида тўп сурган афсона 2017 йилда бокс оламига кириб келди. Букмекерлик компаниялари ҳомийлиги остида бир йил давомида машғулотлар ўтказди.

Негадир халқаро бокс федерацияси унга берган лицензияни бекор қилди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, бунга Рионинг ҳаддан ортиқ ҳомийларни реклама қилгани сабаб бўлган. Дарҳақиқат, Фердинанд ҳатто машғулотлар чоғида ҳам раҳнамолари шаънига илиқ сўзлар айтишга вақт топган эди.

Габриэл Батистута - Поло

Ўз замонасининг энг кучли ҳужумчиси полони жуда ҳам яхши кўради. Футболчилик даврида орттирилган жароҳат сабабли, Батистута ҳозир юришга қийналади. Балки, шу сабабли полони танлагандир?!

Майкл Оуэн - От спорти

Янги аср бошида «тилла бола» лақаби билан машҳур бўлган Оуэн отларни жуда яхши кўради. Айниқса, пойгаларда иштирок этувчи отлар унинг хоббиси саналади. Ҳозир унда 30 дан ортиқ пойгада иштирок этувчи тулпорлар мавжуд.

Бундан ташқари, Майкл ўз отлари билан пойгада ҳам иштирок этади. Асосан, хайрия мусобақаларида. 2017 йилда у бошқарувидаги от финишга иккинчи бўлиб етиб келган.

Биксант Лизаразю - Жуи житсу

Сиз французнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратинг. 51 ёшда бу спорт билан шуғулланиш осон эмас. Унинг ижтимоий тармоқлардаги суратларига назар ташласангиз, ҳайрон қоласиз.

Биксант ўзини нафақат якка кураш, балки бошқа эксртримал спорт турларида ҳам синаб кўришдан тўхтамаяпти. У сёрфинг, дайвинг ва чанғи учиш бобида ҳам беназирлардан бири.

Жо Харт - Крикет

Жо ёшлик чоғида футбол билан биргаликда, крикет билан ҳам шуғулланган. Якунда футбол фойдасига қарор қабул қилгани билан, кўнгилнинг бир бурчагида крикет қолиб кетгани аниқ!

Паоло Мальдини - Теннис

Илк бор жуфтлик баҳсларида иштирок этди ва мағлуб бўлди. Матч якунлангач, футбол афсонаси бошқа теннис билан шуғулланмаслигини эълон қилди.

«Очиғи, футболдан бошқа спорт турида ўзимни сувдаги балиқдек ҳис эта олмас эканман. Буни англашим учун биргина матч етарли бўлди».

Дарҳақиқат, Мальдини бошқа теннис билан шуғулланмади. Шунга қарамай, у иштирокидаги баҳс мухлислар томонидан илиқ қарши олинган.

Андре Виллаш-Боаш - Ралли

Португалиялик анчадан бери пойга ишқибози. «Зенит», «Порту», «Челси», «Тоттенхэм» сингари гранд клубларни бошқарган мутахассис жорий мавсумда ралли бўйича Португалия чемпионатида иштирок этади. SPORTS.uz унга янги марраларни забт этишида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Ежи Дудек - Автоспорт

Истанбулдаги «мўъжиза» бош қаҳрамони ҳам тезликни ҳуш кўради. У бир неча мавсум профессионал тарзда автоспорт билан шуғулланган. Соғлиқ учун хавфли эканлигини маълум бўлгач, рулни ёшроқ йигитларга топширди.

Иван Перишич - пляж волейболи

Бу шунчаки қизиқиш эмас. Бир сафар уни Хорватия очиқ чемпионатида волейбол баҳсида иштирок этгани сўзимизга исбот бўла олади. Жамоадошлари билан биргаликда, у 3 партиянинг барчасида мағлуб бўлган, аммо мақтанса арзигулик натижа қайд этди!

У бир вақтнинг ўзида футбол ва пляж волейболи билан профессионал тарзда шуғулланган ер шаридаги биринчи инсон!

Неймар - Покер

Тўғри, ҳозир Покер спорт тури эмас дегувчилар пайдо бўлади, лекин аслида ундай эмас. Покер расман спорт тури, деб тан олинган. У шахматнинг ўзгачароқ кўриниши.

Неймар бутсаларини михга илгач, Покер билан профессионал тарзда шуғулланмоқчи эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Ушбу видеода сиз уни «Юлдузлар жанги» фильмидаги роли билан машҳур актёр - Жон Боега билан «тўқнашувини» томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!