Виллиан АПЛда қолмоқчи

"Челси" вингери Виллиан ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.

ESPN нашрининг ёзишича, 31 ёшли бразилиялик футболчи Англия премьер-лигасида қолмоқчи. Гарчи, унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етсада, у ўзига нисбатан қизиқиш билдираётган “Арсенал” ва “Тоттенхэм”нинг таклифларини кўриб чиқмоқчи.

Виллиан жорий мавсум “Челси” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!