Виллиан

“Челси” билан шартномаси якунланган Виллиан фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клубида давом эттиради.

Le10sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли бразилиялик футболчи “Арсенал” билан келишувга эришган. Унга кўра томонлар 2 йиллик шартнома имзолайди.

Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида 47 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)