Виллиан:

“Чеси” вингери Виллиан кеча АПЛнинг 32-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га (3:2) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Натижа бизни жуда ранжитди. Биз ғалаба қозонишни истагандик, аммо 3-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини ҳам қўлдан чиқардик. Энди биз кейинги ўйинлар ҳақида бош қотиришимиз керак.

“Челси” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши шарт. Қолган барча ўйинлар биз учун худди финалдек ўтади. Биз кучли тўртликдаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" айни дамда 54 очко билан 4-ўринда бормоқда. 5-ўриндаги МЮ ҳисобида эса 52 очко мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)