Виллиан: "Челси" мени қизғанмай қўйди

"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан клуб билан шартномани узайтириш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир қанча клублар менга қизиқиш билдираётгани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Аммо менда тайинли бирон расмий таклиф йўқ.

Ҳозирча кутяпман. Агентим ҳам бўш ўтирибди. "Челси" эса мени бошқа клублардан қизғанмай қўйди, улар худди мени қўйиб юборишга тайёрдек таассурот қолдирмоқда.

Юқоридаги гапларим, шунчаки ҳазил! Бир муддат олдин клуб раҳбариятидан икки йиллик шартнома таклифи олдим, бироқ мен уч йиллик келишув имзоламоқчиман. Агар уларга менинг шартларим маъқул келса, ҳозирнинг ўзидаёқ шартномага имзо чекаман", - дейди Виллиан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!