Виллиан "Челси"да 40 ёшигача ўйнамоқчи

  • 24 декабрь, 2019, 23:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан “аристократлар” сафида 40 ёшгача ўйнашга тайёр.

Tecno

Унинг сўзларига кўра у ёзда бошқа жамоага ўтмайди. Виллиан лондонликлар билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли бразилиялик футболчи “Челси” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!