Виллиан "Челси"да қоладими?

“Челси” хавбеки Виллиан ҳозирча келажаги борасида бирор-бир қарорга келмаганини айтди.

Таъкидлаш керакки, 31 ёшли бразилиялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси шу ой охирида ўз ниҳоясига етади.

“Жамоада қоламанми ё кетаманми, буни билмайман. Ҳозирда менинг бутун хаёлим “Челси”ни кучли тўртликка кириши учун ёрдам беришга қаратилган”, - дейди Виллиан.

Жорий мавсум 39 та ўйинда майдонга тушган Виллиан ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!