Виллиан "Челси"дан кетганини маълум қилди

Бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан бугун "Челси"дан кетганини расман маълум қилди.

“Ўтган етти йил ажойиб эди. 2013 йил “Челси”га ўтиб тўғри қарор қабул қилганимга аминман. Бизда қувончли ва қайғули кунлар бўлди, лекин шу билан бирга кубоклар ҳам бўлди. Мен бу жамоада ҳеч қачон зерикмадим. Аммо энди олдинга ҳаракат қилик пайти келди”, - дейди Виллиан.

32 ёшли футболчи “Челси”даги 7 йиллик фаолияти давомида 339 та ўйинда майдонга тушди ва 63 та гол ҳамда 62 та голли узатмага муаллифлик қилди. У тез орада “Арсенал” билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!