Виллиан "Челси"дан кетишини эълон қилди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан “Челси” билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаганини маълум қилди.
“Менинг “Челси” билан амалдаги шартномам бир неча ойдан сўнг якунланади. Энди биз ҳамкорликни давом эттиришимизни тасаввур қилиш қийин. “Челси” менга 2 йиллик шартнома таклиф қилди, мен эса 3 йиллик келишув имзоланишини талаб қилдим. Шундан буён биз бошқа музокара ўтказмадик”, - дейди Виллиан.
31 ёшли Виллиан “Челси” шарафини 2013 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар