Виллиан фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин

“Челси” клуби вингери Виллиан “Реал” Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Defensa Central нашрининг ёзишича “қироллик клуби” бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида, яъни унинг “аристократлар” билан шартномаси якунлангач ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Виллианнинг ўзи ҳам янги чақирувларни хоҳламоқда ва шу боисдан у бир неча бор “Челси”нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.

Маълумот учун, 31 ёшли Виллиан жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!