Виллиан мухлислардан кечирим сўради
Ads

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бельгиядан (2:1) учралган мағлубият учун мухлислардан кечирим сўради.

“Биз жуда қаттиқ хафамиз. Ушбу мағлубиятни қабул қилишимиз қийин бўляпти, чунки биз ушбу мусобақада камида финалга қадар етиб боришни мақсад қилган эдик. Фурсатдан фойдаланиб бутун бразилиялик мухлислардан кечирим сўрайман, улар биздан кўпроғини кутишган эди”, - дейди Виллиан.