Виллиан ўз номини АПЛ тарихига ёздириб қўйди

"Челси" АПЛ 33-тури доирасида "Уотфорд"ни ўз майдонида мағлуб этди.

Мезбонлар сафида Виллиан пенальтини аниқ амалга ошириб, ўзига хос натижа соҳибига айланди. Бразилиялик футболчи клуб тарихида кетма-кет учта ўйинда пенальтидан гол урган биринчи футболчи бўлди.

Бундай натижа АПЛ тарихида фақат олти маротаба қайд этилган. Олдинроқ, Ян Райт, Рууд ван Нистелрой, Майкл Оуэн, Йоан Кабай ва Серхио Агуэро кетма-кет уч ўйинда пенальтидан гол уришни уддалаган.

Жорий мавсумда Виллиан 42 та ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 7 голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)