Виллиан тез орада "Челси" билан амалдаги шартномасини узайтиради
Бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан тез орада "Челси" билан амалдаги шартномасини узайтиради.
The Times нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли футболчи “аристократлар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида жами 56та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар