Виллиан ва Педро қисқа муддатли келишувга имзо чекишди

"Челси" ярим ҳимоячилари Виллиан ва Педро мавсумни Лондон клуби сафида якунлаб қўйишади.

Амалдаги шартномаси 30 июнда якунига етадиган иккала футболчи АПЛ баҳслари якунланганидан сўнг клубни эркин агент мақомида тарк этади.

31 ёшли Виллиан "Челси" ихтиёрига 2013 йилда келиб қўшилган, Педро эса 2015 йилда клуб билан дастлабки шартномасини имзолаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)