Виллианни ўз сафига қўшиб олган "Арсенал" "Челси"нинг яна бир футболчисини мўлжалга олди
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо амалдаги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Sky Sports нашрининг берган хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига "Арсенал" томонидан қизиқиш бўлмоқда.
Шу қаторда, "канонирлар" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Парти ва "Лион" аъзоси Уссем Ауарга бўлган қизиқишини ҳам сақлаб қолмоқда.
Жоржиньо АПЛнинг жорий мавсумида 2 та баҳс ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар