"Вильярреал" - "Манчестер Юнайтед": Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Экстра-таймларга мурожаат қиламиз! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Лигаси финал босқичидан ўрин олган "Вильярреал" - "Манчестер Юнайтед" тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 120'

    Учрашув якунланди. "Вильярреал" жорий мавсум Европа Лигасида зафар қучди!

  • 120'

    Ана холос! Ўзидан ўнг томонга кучсиз зарба берган Де Хеа жамоасига панд бериб қўйди.

  • 120'

    Дарвозбонлар дуэлини бошлаб берган Рульи ўнг томонга кучли зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди.

  • 120'

    Виктор Линдельофнинг чап томонга берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 120'

    Пау Торреснинг мукаммал зарбасидан сўнг Де Хеа ҳеч нима қолмади.

  • 120'

    Туанзебе ўнг томонга зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 120'

    Марказга кучли зарба берган Гаспарнинг уринишини Де Хеа қайтара олмади.

  • 120'

    Люк Шоунинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Бироқ тўп дарвозага кириб кетди.

  • 120'

    Френсис Кокленнинг зарбаси дарвозанинг тўққизлик бурчагидан жой олди. Қайтариб бўлмас зарба.

  • 120'

    Жэймснинг ўнг томонга берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 120'

    Тажрибали Альбиоль ўзидан ўнг бурчакка оҳиста зарба йўллаб, дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 120'

    Фреднинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди.

  • 120'

    Марказга зарба берган Мои Гомес жамоасини олдинга олиб чиқди.

  • 120'

    Эдинсон Кавани ҳам 11 метрлик нуқтадан адашмади. Энди ҳаммаси кимнингдир 1та хатосигача давом этади.

  • 120'

    Дани Парехонинг ишонч билан йўллаган зарбасидан кейин Де Хеа тўп йўналишини топа олмади.

  • 120'

    Маркус Рэшфорд пенальтини совуққонлик билан ижро этди.

  • 120'

    Ўзидан ўнг томонга пастлатиб зарба берган Альберто Морено дарвозани ишғол этди.

  • 120'

    Бруну Фернандеш пенальтидан гол ура олмаса уят бўлар эди! Унинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 120'

    Пако Алькесернинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Бироқ зарба кучлилик қилди.

  • 120'

    Алекс Теллес ҳам чап томонга кучли берган кучли зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди.

  • 120'

    Дани Раба марказга зарба йўллаб, Де Хеани алдай олди.

  • 120'

    Матанинг чап томонга йўллаган кучли зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди.

  • 120'

    Дастлабки зарбани Моренодан. Жерарнинг чап томонга йўналтирган тўпини дарвозабон қайтара олмади.

  • 120'

    Барча футбол лотереясига тайёргарлик кўрмоқда. 

  • 120+4'

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Барчаси пенальтилар сериясида аниқланади!

  • 120+3'

    МакТоминей ҳамда Уан-Биссака ўрнига Теллес ва Мата ўйинга қўшилди.

  • 120+1'

    Сўнгги сонияларни испанияликлар ҳужумда ўтказмоқда. МЮ пенальтилар сериясига тайёрланётганга ўхшайди.

  • 120'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 118'

    Люк Шоуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 116'

    Байи ва Погба ўрнига Туанзебе ҳамда Жэймс ўйинга қўшилди.

  • 114'

    Жарима майдони ичида тўп Фреднинг қўлига тегиб кетди. Бироқ ҳакам вазиятни одатий дея баҳолади.

  • 113'

    Эдинсон Кавани огоҳлантирилди.

  • 110'

    Томонлар сўнгги кучини тўплаб олдинга ўтмоқда.

  • 107'

    Ўйин паст темпда давом этмоқда. Томонларнинг эҳтиёткорлиги юқори даражага чиқди.

  • 105'

    Сўнгги тайм бошланди!

  • 105+2'

    Танаффус!

  • 105+1'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 105'

    1-экстра таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 104'

    Скотт СакТоминей ҳужумда қоида бузди. Унинг бу ҳаракати карточкага етарли бўлмади.

  • 102'

    Эмери шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

  • 100'

    Мазкур дақиқага келиб Сульшер илк ўзгаришни амалга оширди. Мэйсон Гринвуд ўз ўрнини Фредга бўшатиб берди.

  • 97'

    Қарши ҳужумга ўтаётган МакТоминей йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 96'

    Тўп назорати испанияликлар томонга ўтди. Гол уларга ҳам зарур.

  • 94'

    Асосий вақтда юз берган картина такрорланмоқда. МЮ тўпни назорат қилмоқда. "Вильярреал" қарши ҳужумларга таяняпти.

  • 92'

    Тўп назорати ҳамон манкунияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 90'

    1-экстра тайм бошланди!

  • 90+3'

    Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Экстра-таймларга мурожаат қиламиз!

  • 90+2'

    Испанияликлар ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ Пау Торреснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Поль Погбанинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 88'

    Педраса ва Фойт захирага олинди. Улар ўрнини Альберто Морено ҳамда Марио Гаспар тўлдирди.

  • 86'

    "Қизил иблислар" навбатдаги стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 84'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Хуан Фойтга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 83'

    Стандарт вазиятдан оширилган тўпни Де Хеа ушлаб олди.

  • 81'

    Темп яна бироз пастлади. Сўнгги дақиқаларда эҳтиёткорлик биринчи планда.

  • 79'

    Шеригининг узатмасидан кейин тўпни Кавани товони билан дарвозага йўллади. Альбиоль тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 77'

    Пако Алькасер ҳамда Мои Гомес майдонга тушди. Улар Тригерос ва Ереми Пинони алмаштирди.

  • 75'

    Педраса фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 73'

    Сўнгги дақиқаларда "сариқ сувости кемаси" ҳам бироз жонланиб қолди.

  • 71'

    Каванинг зарбасидан кейин Пау Торрес жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Ҳимоячидан сейв!

  • 70'

    Брунунинг узатмасидан кейин Рэшфорд ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Маркус 6-7 метр масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 69'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Бўрон олдидан сукунат кузатилаётгандек, гўё.

  • 67'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда "қизил иблислар" стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 66'

    МакТоминейнинг зарбаси Тригеросдан ўтмади.

  • 64'

    Тўп жарима майдони ичида испанлар ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам тўп майдон ташқарисига чиқиб кетишини кутмоқда. Тюрпен таваккал қилмоқчи эмас.

  • 62'

    Маркус Рэшфорд воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 61'

    Жарима майдонига ёриб киришни уддалай олмаган Гринвуд ортга чекинишга мажбур бўлди.

  • 60'

    Карлос Бакка ўз ўрнини Франсис Кокленга бўшатиб берди.

  • 58'

    Бугун Скотт МакТоминей анча фаол ҳаракат қиляпти. У ўйини чиқмаётган Бруну Фернандеш учун ҳам югурмоқда.

  • 57'

    Фернандешнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 55'

    ГООООООООООООООООО! Кавани ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган "Эл-матадор" бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 54'

    Жарима майдони ичида МакТоминей техника намойиш этиб бир неча рақибини алдади. Бироқ зарба рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 54'

    Бруну Фернандешни йиқитган Капу огоҳлантирилди. МЮда стандарт вазият.

  • 53'

    ВАРга қулоқ солган режери пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 52'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Тюрпен ҳозирча жим.

  • 51'

    Тўпни олдириб қўйган Эдинсон ҳужумда қоида бузди.

  • 50'

    Уан-Биссаканинг узатмаси Каванига қадар етиб келмади.

  • 48'

    МЮ жарима майдони ичида саросима юзага келди. Бироқ испанияликлар бу вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 47'

    Погба Баккага нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Де Хеа муштлари билан узоқлаштирди. Танаффус!

  • 45+2'

    Бўлим сўнгида номинал мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 45+1'

    Гринвуднинг узатмасидан кейин тўп рекошет натижасида дарвоза томон йўл олди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Биринчи таймни инглизлар тўп назорати билан ўтказди ва катта куч йўқотди. Испанияликлар мудофаада ўз имкониятни кутди ва битта стандартдан фойдаланиб ҳисобни очди.

  • 42'

    Бугун "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўзига ўхшамаяпти.

  • 40'

    Жарима майдони ичида Кавани тўпни осонликча рақибга топширди.

  • 38'

    Зич ўйнаётган Эмери шогирдлари ҳимояда яхши ҳаракат қиляпти.

  • 36'

    Уан-Биссаканинг кескинлаштирувчи узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 35'

    Манкунияликлар қанотларни фаол ишлатиб олдинга ўтмоқда.

  • 33'

    МЮ футболчиларида "браклар" кўпайиб кетмоқда. Сульшер асабийлашишни бошлади.

  • 32'

    Маркус Рэшфорднинг узатмаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 31'

    Гол уриб олган испанлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 29'

    ГООООООООООООООООЛ! "Вильярреал" ҳисобни очди!

    Стандартдан етказиб берилган тўпни Жерар Морено дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 28'

    Томонлар бироз эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.

  • 26'

    Жарима майдонига киришга қийналаётган "қизил иблислар" қисқа узатмалар билар ожиз нуқтани қидирмоқда.

  • 24'

    Олис масофадан берилган зарбани "Вильярреал" посбони ушлаб олди.

  • 24'

    Зарба позициясида турган Кавани узатма амалга оширди. Бу қарор хато бўлиб чиқди.

  • 23'

    Бакканинг "Рабона" услубидаги узатмасидан кейин Пау Торрес ноаниқ зарба берди.

  • 22'

    "Сариқ сувости кемаси" кетма-кет икки бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 21'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Байи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Испанияликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 20'

    Люк Шоунинг зарбасифат узатмаси тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 19'

    Қанотда Кавани йиқилиб тушди. Бироқ рефери унинг эътирозига эътибор бермади.

  • 17'

    Бу сафар Альбиоль Каванига қарши ҳужумга ўтиб кетиш имконияти бермади. Тюрпен фол белгилади.

  • 16'

    Тригероснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 15'

    Эрик Байи марказда Педрасага нисбатан тактик фол ишлатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 13'

    Хуан Фойт махсус боғич билан майдонга қайтди.

  • 12'

    Поль Погба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 11'

    Гринвуднинг жарима майдони марказига берган узатмаси рақибдан ўтмади.

  • 10'

    Фойтнинг бурнидан қон оқмоқда. У майдонни тарк этиши мумкин.

  • 9'

    Погба билан тўқнашиб кетган "Вилярреал" футболчисина тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 7'

    МакТоминейнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Кавани ҳужумни давом эттира олмади.

  • 5'

    Эмери шогирдлари мудофаада ишончли ҳаракат қилмоқда. МЮ жарима майдонига кира олганича йўқ.

  • 3'

    Тўп назорати инглизларда. Рақиб томон зич ўйин кўрсатмоқда.

  • 2'

    Кутилганидек, илк дақиқалардан манчестерликлар бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Мустаҳкам жойлашиб олинг! Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Супер тўқнашув бошланиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/05/2021 02:41
manga ikkala klubka ham. muhlisi emasman. lekin kuproq. Manchester galaba qozonishini hohlayman. lekin hammadan kutsam ham Davron aka bunoqa sharhni kutmovdim. sharhlovchi netral bulushi kerak. qushimcha daqiqalarga Vellareal ustunlik qildi paneltilar serasigacha olib borushni hohlamadi. Manchestr esa. penalti kutib uynadiki. lekin Davron aka. nimagader umuman maydonga boshqa narsa lekin. y kishi bulsa. Manchestr yahshiroq uynadi vellareal uyin shu tempka uyin passiv bulsa ham rozi deydi. shunchaki. fudbol muhlisi tugrisini gaperish kerakda.