"Вильярреал" футболчиси "Барса" сабаб АПЛ грандларининг таклифини рад этди

 "Вильярреал" футболчиси Алекс Баэна Англия Премьер лигасининг бир нечта топ клубларининг таклифини рад этмоқда. Футболчи "Барса"да ўйнамоқчи.

Испаниялик вингер бир неча кун олдин унинг орзуси "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаш экани ҳақида айтиб ўтган эди. Баэнанинг "сариқ сув ости кемаси" билан шартномаси 2028 йилгача мўжалланган бўлиб, "Transfermarkt"даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Каталонияликлар ҳозирги молиявий ҳолатида бу трансферни амалга ошириши қийин бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Баэна бу мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. 23 ёшли футболчи умумий "Вильярреал" сафида 120 та ўйинда ҳаракат қилиб, 20 та гол ва 35 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!