Винисиус "Арсенал" билан келишувга эришмади
Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор «Арсенал» клуби билан шартнома шартлари бўйича принципиал келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар атрофида турли маълумотлар тарқалмоқда. Бир қатор оммавий ахборот воситаларида шу мазмундаги маълумотлар пайдо бўлган бўлса-да, футболчининг яқинлари буни рад этмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Рамон Альварес де Мон маълумот берди.
Сўнгги ҳафталарда матбуотда Винисиус ва «Реал» ўртасидаги музокаралар чўзилиб кетгани, томонлар келишувга кела олмаётгани ҳақида кўплаб хабарлар эълон қилинди. Манбаларга кўра, асосий баҳс футболчига тўланадиган бир марталик бонус миқдори юзасидан келиб чиққан.
Айни пайтда Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади.

Фикрлар