Винисиус: Биринчи таймдан сўнг Анчелотти бизга битта гол урсак, камбэк бўлишини айтди

"Реал" Чемпионлар лигаси 3-турида "Боруссия"ни ўз майдонида қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Винисиус хет-трик қилган бўлса, Васкес ва Рюдигерлар биттадан гол уришди. Учрашувдан кейин бразилиялик футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биринчи таймдан кейин кийиниш хонасида Анчелотти бизга битта гол урсак, камбэк қилишимизни айтганди. Мен бу клуб учун боримни беришга тайёрман. Мухлислар "Олтин тўп" ва менинг исмимни айтиб бақиришди. Бу мени қувонтирди ва улардан миннатдорман", - деди Винисиус. 

Мадридликларнинг кейинги ўйини "Барселона"га қарши бўлиб ўтади. Каталония жамоасини эса ундан олдин "Бавария" билан бўлиб ўтадиган баҳс кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!