Винисиус ишончни оқламади. Ўрнига янги тўпурар келади

“Тоттенхэм” жорий мавсумда совринли ўринлар учун курашмоқда. Жозе Моуриньо мақсадини амалга ошириш учун таркибни мунтазам кучайтириб боришга ҳаракат қилмоқда.

Португалиялик мураббий анчадан буён Ҳарри Кейн ўрнини боса оладиган ва кўп гол урадиган ҳужумчи қидиряпти. Ана шу мақсадда “Бенфика”дан Карлос Винисиус ижара олинган эди. Бироқ, Португалия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Винисиуснинг премьер-лигадаги ўйини Моуриньога ёқмади.

Айни пайтда Моуриньо икки ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Улардан биринчиси Аркадиуш Милик. “Наполи” қишда бу ҳужумчини 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, ёзда эркин агентга айланадиган польшалик тўпурарда “Ювентус”, “Рома” ва “Атлетико”дан ҳам таклифлар бор.

Иккинчи номзод – Диего Коста “Атлетико” билан амалдаги шартномани узайтиришни истамаяпти. Испан ҳужумчисининг ўзи ҳам Жозе Моуриньо қўл остида тўп суришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!