Винисиус Жуниор "Реал" сафида киритган энг чиройли голи қайсилигини айтди

  • 17 апрель, 2020, 17:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор “қироллик клуби” сафида киритган энг чиройли голи қайсилиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

“Албатта, “Барса” дарвозасига киритган голим”, - дейди 19 ёшли бразилиялик футболчи инстаграмдаги саҳифасида.

Винисиус 1 март куни Мадридда бўлиб ўтган “эл-класико”да “Барселона” дарвозасига жамоасининг ғалаба голини киритган эди. У бу мавсум Ла Лигада жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!