Винисиус Мессининг рекордини янгилади

Винисиус Жуниор 2023/2024 йилги Чемпионлар лигаси финалида гол урди. 

Ҳужумчи 83-дақиқада Жуд Беллингемнинг узатмасидан сўнг "Боруссия" дарвозасини ишғол қилди. Футболчи 2022 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль"га ҳам гол урганди. У ЕЧЛ финалида биттадан ортиқ гол урган илк бразилиялик футболчи бўлди. 

"Opta" хабарига кўра, Винисиус Чемпионлар лигасининг финалида рақиб дарвосини ишғол қилган энг ёш футболчи бўлди. Бразилиялик футболчи 23 ёшу 325 кунлигида мазкур натижани қайд этди. Вини Лионель Мессининг 23 йил 338 кунлик рекордини такрорлади (2011 йилда). 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!