
Винисиус “Реал”га бундан буён хизмат ҳақи қанча бўлишини айтди. “Реал” ҳайратда!
“Реал” раҳбарияти жамоанинг бразилиялик юлдузи Винисиус Жуниор бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқишига тўғри келиб қолди.
Аслида 24 ёшли футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Бироқ кейинги пайтда Саудия Арабистони клубларининг Винисиусни қўлга киритиш учун тикаётган ақлбовар қилмас даражадаги маблағлари “Қироллик клуби”ни ўз ўйинчиси билан шартномани янгилашга мажбур қилмоқда.
Винисиус ўзининг атрофида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Моҳир тўпурар ўз агентлари орқали “Реал”га янги шартнома тузадиган бўлса, маоши қайси миқдорда бўлиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри маълумот тарқатди.
“Реал” футболчининг талабига ҳали муносабат билдиргани йўқ. Бироқ “Қироллик клуби” ўйинчиар орасида маошларда катта тафовут бўлмаслигини таъминлаш сиёсатига содиқ қолмоқчи.
Ўз навбатда, саудияликлар Винисиус Жуниорга беш йиллик шартнома ва бу муддат ичида бир миллиард евро маош таклиф қилган. “Реал”га эса, бразилиялик фуболчини қўйиб юбориш учун 350 миллион евро миқдорида бадал пули беришмоқчи.
Фикрлар