Винисиус ярим йўлда қолиб кетди! Ямал нафратларга нишон бўлди
Испаниянинг ирқчилик ва ксенофобия масалаларини тадқиқ қилувчи обсерваторияси (OBERAXE) ижтимоий тармоқлардаги ирқчилик тоифасидаги ҳар ўнта ҳақоратли постлар ва комментларнинг олтитаси “Барселона” юлдузи Ламин Ямалга қаратилганини маълум қилди.
El País нашрининг ёзишича, ирқчиликни намоён этган барча постларнинг 60 фоизида Ламин Ямал нишон қилиб олинган. Испаниялик футбол бу борада турли можаролар марказида юрадиган “Реал”нинг бразилиялик легионери Винисиус Жуниордан ҳам ўтиб кетди.
Ламин Ямалга бўлаётган анлайн-ҳужумлар футболчининг “Олтин тўп” тақдимот маросимига борганидан бошлаб кучайиб кетди. Париждаги тадбир давомида 18 ёшли футболчини “ноқонуний иммигрант”, деб таҳқирлаган аккаунтлар кўпайди.
Ирқчилик ва инсоннинг келиб чиқиши, миллати, ранг-рўйи ва диний эътиқодларига қараб таҳқирлаш ҳолатлари футболда тез-тез учраб турадиган муаммолардан ҳисобланади.
Ламин Ямалнинг ўзи Испанияда туғилганига ва шу мамлакат фуқароси бўлганига қарамай, унинг келиб чиқиши Африка, хусусан, Марокашга бориб тақалади.



Фикрлар