Винисиус ёки Асенсио? Зидан кимни "қурбон" қилади?

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар ниҳоят жароҳатидан фориғ бўлди ва майдонга қайтиш арафасида турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бельгиялик футболчи апрель ойи бошидан буён умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда. У ҳеч қандай чекловларсиз тўлақонли шуғулланмоқда.

Ҳозир "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан олдида қийин танлов турибди. Чунки франциялик мутахассис Азарни майдонга тушириш учун Винисиус Жуниор ёки Марко Асенсиодан бирини захирага олиши керак. Катта эҳтимол билан “қурбон” бразилиялик футболчи бўлиши мумкин. Боиси Азар чап қанотда ўйнашни яхши кўради.

Эден Азар жорий мавсумнинг катта қисмини даволаниш билан ўтказиб юборди. У бу мавсум бор йўғи 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!