Винисиусни зарарлантирдингизми? Унда Родриго катта саҳнага чиқади
"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасида бўлиб ўтаётган ЧЛнинг дастлабки чорак финалида меҳмонлар тезкор гол уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо орадан кўп ўтмай мадридликлар имкониятларни тенглаштириб қўйди.
14-дақиқада эса Родриго жамоасини олдинга олиб чиқди. 23 ёшли футболчи ажойиб тезлик намойиш қилиб, Мануэль Аканжидан ўтиб кетди ва чиройли гол урди.
Ўйиндан олдин Карло Анчелоттининг бугунги баҳс учун Винисиус Жуниорни марказга ўтказиб, чап қанотни Родригога топшириши ҳақида миш-мишлар чиққанди. Шундай ҳам бўлди ва биринчи таймнинг энг яхши футболчиларидан бири бу бразилиялик вингердир.
Барча Винидан ҳавф кутаётган бир пайтда унинг дўсти катта саҳнага чиқмоқда.
Фикрлар