Винисиуснинг бенефисига айланган ўйинда "Реал" "Ливерпуль"ни ишончли ҳисобда енгди
Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи таймда мадридликлар Винисиус Жуниор ҳамда Марко Асенсионинг голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Кейинчалик, Салаҳ орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ 65-дақиқада катта саҳнага яна Винисиус чиқди ва 2 та гол фарқини тиклади.
Шу тариқа, мазкур жамоаларнинг кетма-кет иккинчи тўқнашувида "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида зафар қучди. Маълумот учун, бундан олдинги баҳс ЕЧЛ-2017/18 йилги мавсум финалига тўғри келганди.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
Родриго икки рақибини алдай олмади. Вазият қўлдан кетди.
- 90+2'
Сўнгги сонияларни "қизиллар" олдинги чизиқда ўтказмоқда. Аммо уларга осон бўлмаяпти.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Арнольднинг бурчакдан оширган тўпини мадридликлар узоқлаштирди.
- 87'
Тартибли ҳимояланаётган "Реал" мудофааси рақибнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этмоқда.
- 85'
"Реал"нинг бугунги қаҳрамони Винисиус Жуниор ўрнига Родриго майдонга тушди.
- 83'
Ҳужумда қоида бузган Трент Александр-Арнольдга сариқ карточка кўрсатилди.
- 81'
Озан Кабак ва Диогу Жота ўрнига Шакири ҳамда Фирмино майдонга тушди.
- 79'
Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмаяпти.
- 77'
Тьяго Алькантаранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 76'
Мерсисайдликларнинг кетма-кет ҳужумлари бесамар кетмоқда.
- 74'
Энди "қаймоқранглилар" қарши ҳужумларга таянмоқда.
- 72'
Диогу Жотанинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 71'
Бенземанинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Алиссон ушлаб олди.
- 70'
Марко Асенсио ўз ўрнини Федерико Вальвердега бўшатиб берди.
- 68'
Икки рақиби қуршовида қолиб кетган Мане тўп йўқотди.
- 66'
Жуниордан пас қабул қилиб олган Асенсио зарба беришга кечикди. Арнольд хавфни бартараф этди.
- 65'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус яна катта саҳнага чиқди!
Жарима майдони ичидан зарба берган Жуниорнинг уринишини Алиссон бартараф эта олмади.
- 64'
Асенсион Жуниорни бирга-бир вазиятга чиқариб юборишни мақсад қилганди. Аммо Трент тўпни қайтарди!
- 63'
Менди жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. У 5-6 метр масофадан зарба беришга ҳозирланаётган Манени зарарсизлантирди.
- 61'
Крооснинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 60'
"Реал"нинг ҳужумлари доим ҳам кескинлашавермаяпти.
- 58'
Жарима майдонига ёриб кирган Бенземанинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 56'
Ҳужумда қоида бузган Тьяго Алькантарага сариқ карточка кўрсатилди.
- 55'
Ўйинимизда бир ҳолат кузатилмоқда: гол ўтказиб юборган жамоа дарҳол темпни оширяпти. Бу сафар мадридликлар кичик уйқудан уйғонганини кўриш мумкин.
- 53'
Трентнинг узатмасига Диогу Жота ноаниқ зарба йўллади.
- 52'
ВАРга қулоқ солган рефери ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилди. Супер темпга тайёрмисиз?!
- 51'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни қисқартирди!
Жотанинг фаол ҳаракатларидан кейин тўпга эга чиққан Салаҳ аниқ зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 50'
Салаҳ жарима майдони ичида зарба йўллай олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 49'
Диогу Жотага нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Васкес огоҳлантирилди.
- 48'
Иккинчи 45 дақиқалики меҳмонлар тўп назорати билан бошлади. "Реал" тартибли ҳимояланмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Арнольд стандартдан узатма амалга оширди. Тўпга ҳеч ким ета олмади. Боз устига, Филипс ўйин қоидасини бузгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 43'
Асенсио ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 42'
Юрген Клоппдан юриш: Наби Кейта ўз ўрнини Тьяго Алькантарага бўшатиб берди.
- 40'
Мадридликлар тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 38'
Ўйин қоидасини бузган Садио Манега сариқ карточка кўрсатилди.
- 36'
ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Асенсио ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Трентнинг қўпол хатосидан кейин Асенсио бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Тўпни Алиссоннинг устидан олиб ўтган Марко бўш қолган дарвозага тўп киритди.
- 35'
Ҳакам унча-бунча вазиятга хуштак чалмаяпти. Брих бугун ўйнашга бермоқда.
- 33'
Асенсионинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 32'
Винисиуснинг кучли зарбасидан кейин Кабак тўп йўналишини ўзгартирди.
- 32'
Карим Бензема жарима майдони ичида рақиби билан тўқнашиб кетди ва йиқилиб тушди. Феликс Брих яна вазиятни одатий дея баҳолади.
- 30'
Робертсоннинг узатмасига ҳеч ким ета олмади. На мадридликлар, на мерсисайдликлар.
- 30'
Ўзининг фаол ҳаракатлари билан Салаҳ жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.
- 28'
Ҳисобда орқада қолишни бошлаган меҳмонлар дарҳол олдинга ўтмоқда.
- 27'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Крооснинг узатмасини ўзига моҳирлик билан бўйсундирган Винисиус кучли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 25'
Каземиронинг жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади.
- 24'
Қулай позицияга чиқиб борган Бензема зарба берди. Тўп йўлига Озан Кабак ғов бўлди.
- 22'
Мане марказда қоида бузди. Ҳакам унга ўйин қоидаларини қайтадан тушунтирди.
- 20'
Тўп назорати Клопп шогирдлари томонга ўтди. Энди қизил либосдаги футболчилар ҳам рақиб ярим майдонида тўпни эгаллаб турибди.
- 18'
Бензема билан комбинация уюштирган Винисиус тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, Кабак уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.
- 16'
"Қизиллар" аста-секинлик билан уйғонмоқда. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Васкес қайтаришга улгурди.
- 14'
Тўп назорати "қаймоқранглилар" томонда бўлиб турибди. Улар марказда тўпни ушлаб турибди.
- 13'
Винисиус Жуниорнинг бош билан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди. Бироқ тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 12'
Модрич жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 11'
Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Робертсон тўпни узоқлаштирди.
- 9'
"Реал"нинг босими кучаймоқда. Томонлар эҳтиёткор футбол кўрсатяпти. Вазиятлар жуда кўп деб бўлмайди.
- 7'
Зидан шогирдлари прессинг уюштирмоқда. Мерсисайдликлар вазиятдан узун паслар билан чиқиб кетмоқчи.
- 5'
Асенсионинг узатмасидан кейин офсайддаги Каземиро тўпни қабул қилиб олди. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди.
- 5'
Мадридликлар анча эркин ҳаракат қилмоқда. Улар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этяпти.
- 3'
Жарима майдони ичига кирган Васкес тўпни йўқотди.
- 2'
Илк аниқ зарба меҳмонларда: Бенземанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Алиссон ушлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Оз қолди, азиз мухлислар!!!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛнинг оҳангдор мадҳияси янгради!
Фикрлар