Винисиуснинг кейинги жамоаси маълум бўлди
“Реал” раҳбарияти жорий мавсум якунланиши билан 2026 йилнинг ёзги трансферлари даврида бразилиялик легионер Винисиус Жуниорни сотиб юборадиган бўлди.
“Қироллик клуби” раҳбарияти 25 ёшли ҳужумчи билан янги шартноманинг муҳим бандлари бўйича келиша олмаяпти. Агар вазият шу тақлид давом этса, ҳамкорлик ришталари узилиши айтилмоқда.
Fichajes нашрининг таъкидлашича, Винисиус Англия Премьер-лигасига йўл олиши эҳтимоли жуда катта. “Чеси” клуби уни харид қилиш учун мадридликлар ҳисоб-рақамига 150 миллион евро ўтказиб беришга тайёр.
Агар бу режа амалга ошса, Винисиуснинг “Челси”га ўтиши нафақат “аристократлар”, балки бутун Англия футболидаги рекорд трансфер бўлади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Челси” хўжайинлари жамоанинг олдинги чизиғида Жоао Педро, Эстевао ва Винисиус Жуниордан иборат бразилиялик ўйинчилардан иборат ҳужум учлигини ташкил қилмоқчи.



Фикрлар