Винисиуснинг шов-шувли трансфери “пишяпти”. Янги клуби номи маълум

  • 2 декабрь, 07:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” билан янги шартнома тузишга шошилмаётган бразилиялик легионер Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.

Tecno

Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтер” шов-шувли трансферни амалга ошириб, Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Манчестерликлар “Реал”даги аҳволидан норози бўлаётган юлдуз атрофида юзага келган вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Бундан фойдаланган ҳолда “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бир ярим йиллик шартномаси қолган ўйинчи учун мадридликларга 150 миллион евро тўлашга розилик берди.

Таъкидлаш жоизки, трансферларга ихтисослашган   Transfermarkt порталида ҳам Винисиус худди шу нархга баҳоланган.

2018 йилдан бери “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилиб келаётган 25 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, олтита гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!