
Винус Уильямс иккинчи даврага йўл олди
Америкалик Винус Уильямс Майами шаҳридаги илк юришини ғалаба билан бошлади. У "Премьера" туркумидаги мусобақанинг биринчи даврасида ғалаба қозонди.
Винусга ушбу босқичда словениялик Далила Якупович қаршилик кўрсатди. Мазкур ўйинда Уильямс 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди.
Энди "Miami Open" турнирининг иккинчи даврасида В.Уильямс испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши ракеткасини кўтаради.
Фикрлар