Виртц ва Фримпонгнинг энг севимли ўйинчиси ким эканлиги маълум бўлди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Флориан Виртц ва Жереми Фримпонг жорий трансферлар ойнасида "Байер"дан "Ливерпуль" сафига бориб қўшилди.

22 ёшли немис ярим ҳимоячиси ва 24 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Леверкузенда бирга ўйнаган пайтларидан бери дўст бўлиб келишган. Кўринишидан, уларни футболга бўлган қизиқишлари ҳам бирлаштиради.

Фримпонг: "Виртцнинг биринчи футболкаси қайси футболчиники бўлган? Билмадим, Роналду ёки Мессиники бўлиши мумкин."

Виртц: "Йўқ, биродар, фақат Месси. Сеники ҳам шундай, тўғрими?"

Фримпонг: "Ҳа, мен ҳам уни ўзимнинг севимли ўйинчим деб ҳисоблайман" - дея икки дўстнинг суҳбатини келтиради "The Touchline" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Виртц ва Фримпонг трансферлари "Ливерпуль"га мос равишда умумий 165 миллион (125 ва 40 миллион) еврога тушди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!