Виталий Денисов “Локомотив”ни тарк этадими?
Ads

Хабарингиз бор ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг “Локомотив” Москва билан шартномаси ниҳоясига етган ва у ҳозир эркин агентга айланган.

“Темирйўлчилар” устози Юрий Сёмин Денисов клуб билан янги шартнома борасида музокара олиб бораётганлигини  айтиб ўтди.

“Ҳа, Тарасов билан музокаралар кетмоқда. Шунингдек, Виталий Денисов ҳамда Пейчиновичлар билан ҳам музокаралар кетмоқда. Натижаси нима бўлади буни билмайман. Бу саволни яхшиси клуб президентига беринг.

Умид қиламанки, яқин орада ҳаммаси ҳал бўлади. Боиси, мавсум бошланишига ҳеч қанча вақт қолмади”, – деб айтиб ўтди Сёмин.