Виталий Денисов Москвада дебютини нишонлайди

Россия футболида ўз ўрнига эга бўлган “Томь” жамоаси бугунги кунда қийин аҳволга тушиб қолган. Яқинда ўтмишда бир неча йил давомида Россия премьер-лигасида мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини ва мутахассислар эътиборини қозонган жамоа ҳозир Миллий футбол лигасида жон сақлаб қолиш учун курашга киришмоқда.

Сибирликлар учун янги мавсум ўта муваффақиятсиз бошланди. Чемпионатга тайёргарликни нотўғри ташкил этилгани, селекция ишларида йўл қўйилган хатолар, бош мураббий Василий Баскаковнинг жамоани ўйинларга етарли даражада тайёрлай олмагани оқибатида “Томь” мусобақа жадвалида охиридан битта юқорида турибди. 

Клуб раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун Баскаковни ишдан ҳайдаган. Шунингдек, таркибни ҳам янгилаш ишлари бошланди. Биринчи бўлиб, эркин агент сифатида ишсиз юрган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ва Болгариядан қайтган “рус Мессиси” – Денис Давидов ёрдамга чақиртирилди. Ҳар икки футболчи ҳам чорловни қабул қилди.  

9679ac4ae84db3720f17e9fe33b10814_1

Бош мураббий лавозимига яқин ўтмишнинг моҳир тўпурари Александр Кержаков таклиф этилди ва у бугун жамоани ўйинга олиб тушади. 

Дарҳақиқат, бир неча дақиқалардан сўнг, Россия Миллий футбол лигасининг 13-турида “Томь” футболчилари Москвада “Торпедо” жамоаси меҳмони бўлади. Бу учрашувда Виталий Денисов ва Денис Давидов дебютини ўтказади. Москвадаги ўйин бош мураббий Александр Кержаков учун ҳам янги жамоасидаги илк учрашув сифатида тарихда қолади.

“Томь” жамоаси ўтган мавсумда муддатидан олдин якунланган чемпионатда "Торпедо"га қарши битта учрашувда майдонга тушган ва Москвадаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Бугун дебютини ўтказадиган истеъдодли ҳужумчи Денис Давидов “Томь” сафига қўшилганидан кейин қуйидагича фикр билдирди.

large (1)_14

- “Томь”да Соболев ва Дзюба каби кучли футболчилар ўйнаган. Мен учун ҳам бу янги синов. Мен аввалги даражамга қайтишни истайман. Ҳозир яхши формадаман ва ўйинларга тайёрман.  Жамоанинг олдинга интилишига ёрдам беришимиз керак. Виталий Денисов келиб, жамоа янада кучайди. Биздан нима кутишаётганини биламиз. Жамоа ўзига муносиб жойга кўтарилади. Ҳеч бўлмаганда, хавфли зонани тарк этишимизга ишонаман, - деди Денис Давидов.

Ўз навбатида, Виталий Денисов ҳам жамоа билан мавсум охиригача шартнома имзолади ва “Томь”ни янада қуйи лигага тушиб кетмаслигига ёрдам беришга бел боғлаган.

Янги бош мураббий Александр Кержаков ҳам бор эътиборини вазиятни ўнглашга қаратишини ва бу борада Денисов ва Давидовга катта ишонч билдираётганини алоҳида таъкидлади. 

“Торпедо” ва “Томь” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Расман! Ўзбекистонлик машҳур футболчи Россия клуби билан шартнома имзолади

Виталий Денисов Ҳабиб Нурмагомедов учун жанг қилишга тайёрлиги, Лондоннинг “Арсенал”ига боргани ва кўпчилик билмаган ҳақиқатлар ҳақида интервью берди

Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси Россия клуби билан шартнома имзолайди

Россия жамоаси ўзбекистонлик футболчини зудлик билан ёрдамга чақирди

УЕФА кубоги соҳиби, Россия чемпиони ва кубоги эгаси Виталий Денисовга жамоа йўқми?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!