Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси Россия клуби билан шартнома имзолайди

Россия Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Томь” жамоаси икки нафар янги футболчи -  ўзбекистонлик тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов ва россиялик ҳужумчи Денис Давидов билан шартнома  имзолаш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

- Биз келишувга эришдик. Ҳар икки футболчининг тиббий кўрик натижаларини олдик. Энди уларнинг ўзларини кутяпмиз. Денисов ва Давидов бир-икки кундан кейин шу ерда бўлади ва шартномани расмийлаштирамиз. Виталий ва Денис жисмонан тайёр бўлса, “Волгарь” билан бўладиган ўйинда уларнинг хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, - деди “Томь” клуби бош директори Татьяна Смирнова.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 72 та учрашув ўтказган машҳур ҳимоячи Виталий Денисов премьер-лига дебютанти “Ротор” билан маош масаласида келиша олмагач, эркин агент мақомида жамоасиз юрган  эди.

Россия жамоаси ўзбекистонлик футболчини зудлик билан ёрдамга чақирди

Андрей Канчельскис Россия клубларини кучайтирадиган ўзбек футболчиси кимлигини айтди

Шомуродов, Жалолиддинов ва Ўруновга Европа эшиги очиладими?

УЕФА кубоги соҳиби, Россия чемпиони ва кубоги эгаси Виталий Денисовга жамоа йўқми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)