Россия жамоаси ўзбекистонлик футболчини зудлик билан ёрдамга чақирди

Россия Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Томь” зудлик билан таркибини кучайтириш мақсадида ўзбекистон ҳимоячи Виталий Денисов ва россиялик ҳужумчи Денис Давидовни таклиф қилди.

DkYGFLyIaUhobYCliHLoVH24MwY0P0Jm_medium_1

Ўз вақтида бир неча йил давомида Россия премьер-лигада иштирок этган “Томь” жамоасининг айни пайтда ишлари юришмаяпти. Яна премьер-лигага қайтиш учун курашиши кутилган жамоа Миллий футбол лигасининг бу йилги мавсумида тўққизта учрашувда фақат икки очко жамғарди холос. Айни пайтда жамоада бош мураббий йўқ.

Тез орада ушбу клубни Россиянинг энг зўр ҳужумчиларидан бўлган Александр Кержаков қабул қилиб олади. Бунинг учун ёш мутахассис Россия ўсмирлар терма жамоасидаги ишларини якунлаб олиши керак. Клуб қисқа фурсат ичида бир неча кучли футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Виталий Денисов ўтган мавсумни премьер-лига вакили “Рубин”да бошлаб,  чемпионатни Миллий футбол лигаси етакчиси “Ротор” сафида якунлаган эди. Бироқ, ўзбекистонлик ҳимоячи премьер-лигага чиққан “Ротор” раҳбарияти билан маош масаласида келиша олмаганидан кейин клубни тарк этганди.

Ўзбекистон терма жамоасида 72 та учрашув ўтказган Виталий Денисов Россияда ҳурмат ва эътибор қозонган машҳур футболчилардан ҳисобланади. 33 ёшли футболчи ўз вақтида ушбу мамлакатнинг гранд клублар таркибида тўп сурган ва кўплаб ютуқларга эришган.

Виталий Денисов Москванинг ЦСКА жамоаси таркибида икки маротаба Россия кубоги ва 2004-2005 йилги мавсумда УЕФА кубогида зафар қучган.

Hg0ehyZ

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси “Локомотив”да ҳам муваффақиятли тўп сурган. У москвалик “темирйўлчилар” сафида Россия чемпионатининг олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган. Икки марта Россия кубогини қўлга киритган.

1436252623_b_vitalij-denis

Ҳамюртимиз фаолияти давомида Россиянинг “Спартак” (Нижегород), “Крилья Советов”, “Рубин” ва Украинанинг “Днепр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.                     

Айни пайтда эркин агентга айланган Виталий Денисов “Томь” раҳбарияти билан музокараларни давом эттирмоқда. Агар томонлар ўзаро бир тўхтамга келса, тажрибали ҳимоячимиз яна майдонда жавлон ура бошлайди.

Улар ҳар қандай жамоани кучайтиради. Рўйхатда Виталий Денисов ҳам бор!

УЕФА кубоги соҳиби, Россия чемпиони ва кубоги эгаси Виталий Денисовга жамоа йўқми?

Виталий Денисовнинг “Ротор”дан кетиш сабаблари ошкор бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
17/09/2020 11:50
Шли ондай емес шыгар