Виталий Денисов: Умид қиламанки,
Ads

"Эрталаб етиб келдим, илк машғулотни ўтказдим. Ярим кечагача ухлай олмадим. Мен жамоага қўшилиб, йигитлар билан танишиб олишим керак. Умид қиламанки, жамоага тезда киришиб кетаман. Жамоага максимал фойда келтириш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман", - деди Денисов.

Маълумот учун, "Крилья Советов" ўзининг келгуси ўйинини Россия Премьер-лигаси доирасида 27 август куни ўтказади. Шу куни самараликлар Тюменда "Енисей" меҳмони бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Денисовни йиғинга жалб этган эди.