Виталий Кличкога ресторанда жанг таклиф қилишди
Ads

Профессионал бокс бўйича  оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, Киев мери Виталий Кличко ресторанлардан бирида унга жанг қилиш таклифи билдирилганлиги ҳақида гапириб берди.

"Бир неча кун олдин мен ресторанга бордим.  У ерда бир инсон “Жаноб Кличко мен сизни жангларингизни кўрганман. Аммо, шуни айтишим мумкинки, сиз билан рақобатлаша оламан. Ишонаманки сизни мағлуб этаман”,-деди. Унга қандай жавоб бера олардим? Ва мен унга айтдим: "Мен профессионалман, лекин профессионаллар фақат пул учун бокс тушишади. Бепул жанг қилиш эса менинг қоидаларимга кирмайди. Мен билан жанг қилиш эса жуда қиммат. Aгар, сиз бир неча миллион доллар тўпласангиз, эҳтимол сиз ва мен тўқнаш келармиз. " У эса буни рад этди. Кличко билан жанг қилиш учун у қанча пул тўплаш кераклиги ҳақида ўйлай бошлаган бўлса керак”,- деди News One телеканалига.