Виталий Левченко "Нефтчи"даги илк ғалабасидан кейин нималарни айтди?
Ниҳоят, “Нефтчи” клуби узоқ кутилган ғалабасини қўлга киритди. Янги бош мураббий Виталий Левченко бошчилигида фарғоналиклар иккинчи даврадаги биринчи муваффақиятига эришишди.
Баҳс якунида ушбу мутахассис Sports.uz учун ўз фикрини билдирди.
“Қийин ўйин бўлди. Биласизми, биринчи бўлимда пенальтидан гол ура олмаганимиз ҳамда ўтказиб юборилган гол футболчиларимизни руҳий томондан “синдириши” мумкин эди. Лекин Худога шукр, йигитларимиз яна ўйинга “қайтдилар” ва танаффусга қадар ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришди.
Иккинчи бўлимда керакли кўрсатмаларни бердик ва жамоамиз янада кучли бўлиб қайтди. Натижада рақибга босим ўтказдик ва шунга асосан иккинчи голни уришга муваффақ бўлдик. Муҳими, биз ғалаба қозондик”, - деди Левченко.
Фикрлар
КИЛМАСА НЕФТЧИ ХАЛИ ЭСКИ ДАВРИГА КАЙТАДИ ЮРИЙ ВАЗГЕНЕВИЧ ДУОДА БУЛСА ЯХШИ БУЛАДИ НЕФТЧИ ОЛГА БОС ХЕЧ БУЛМАСА ЯНА 3-4 та ЮТУК кейин келаси ЙИЛДА ЧЕМПИОНЛИК УЧУН ХАРАКАТ