Виталий Ни: "Қўқон-1912" Лига кубогида ғолиб бўлмоқчи

Ўзбекистон Лига кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:0) сўнг мезбонлар вакили Виталий Ни учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчидан мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз доим мухлислар учун ўйнайди. Ҳар доим ўз олдимизга ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга тушамиз. Биз ўз олдимизга лига кубогини ютишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Ўйинга келадиган бўлсак гол урганимиздан сўнг, ғалабани ушлаб қолишга уриндик. Балки чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз, кўпроқ ҳимояланишимизга ҳам тўғри келди. Бироқ якунда ўз мақсадимизга эришдик. Бу биз учун энг асосий масала эди", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
15/08/2019 12:41
Биз у/н КУКОН бир тигинга киммат лига кубогини олгандан кура суппер лигада колишни уйлагани ва уддалагани макулрок.
Уйинлар сонини купайтириш максадида ЭРМАК у/н уйлаб топилган сопол кубокни кучага(мусорга)ташлаб юборинглар.
Нодирбек Ахмедов
14/08/2019 23:49
Кандингни ур узингни пулинга Кукон. Маладес
Murod Panjiev
14/08/2019 22:19
Лига кубокини нима киласан ундан кура супер лигага колишингни уйласангчи