Витсель: "Боруссия" бугун ҳар бир тўп учун курашади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель бугун "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Боруссия” бугун ҳар бир тўп учун курашади”, - деб ёзади бельгиялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд – “Тоттенхэм” учрашуви бугун "Зигналь-Идуна-парк" стадионида Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Лондондаги баҳсида 3:0 ҳисобида “шпорлар”нинг қўли баланд келган эди.
Фикрлар