Владимир Кличко рингга қайтадими?
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко менежери Бернд Бенте украиналик боксчининг рингга қайтишни режалаштирмаётганини таъкидлаб ўтди.

Ҳозир у боксдан ташқари кўп проектлари билан банд. У турли компанияларда ҳамкор ва маслаҳатчи бўлиб ишламоқда. Унинг асосий фаолияти бизнес-моделлар ва турли бизнес-проектлар билан боғлиқ. Ҳамкорликдаги мисоллар Сент-Галлен университети билан йўлга қўйган ишини келтириш мумкин.

– У рингга қайтиши мумкинми? Ҳес қачон “ҳеч қачон” деб гапирма, аммо айни дамда мен унинг фаолиятини қайта бошлашига сабаб кўрмаяпман, – дея Бентенинг сўзларини келтиради World Boxing News нашри.

Эслатиб ўтамиз, Кличко сўнгги жангида Энтони Жошуадан техник нокаут қабул қилиб олган ва шундан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Аввалроқ, Владимир Кличко рингда Леннокс Льюис билан учрашмоқчи эканлиги маълум қилинган, бироқ бу бокс жанги бўлмайди.