Владислав Павленко: Бизга фақат ғалаб керак
Ads

 

Бугун олий лига 3-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Машъал” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Мазкур “Воҳа дербиси” олдидан меҳмонлар футболчиси Владислав Павленко ўйин борасида ўз фикр билдириб ўтди.

- Ўтган турда анчагина қийин баҳсни ўтказдик ва “Шўртан”га қарши яхшигина тайёргарлик кўрдик.

Бугунги учрашувда бизга фақат ғалаба керак. Ғузор жамоаси олдинги турда мағлуб бўлди. Шу сабаб ҳам бугун улар уч очко учун майдонга чиқишади. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак. Мен эса жамоамизга омад тилайман, - дейди муборакликлар вакили.