Владислав Цейтлин ЖЧ-2022 саралаш баҳсида ҳакам назоратчиси сифатида ишлайди

Жумладан, 6 июнь куни Лаос терма жамоаси ўз майдонида Бангладешни қабул қилади. Мазкур ўйинда ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти етакчи мутахассиси Владислав Цейтлин ҳакам назоратчиси бўлиб ишлайди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Владислав Цейтлин шу йилнинг 14-18 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун ташкил қилинган ўқув курсларида таҳсил олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Лаос - Бангладеш учрашувини хитойлик ҳакам Хо Вай Син бошқаради. Унга қанотларда Амаржит Сарао ва Юк Ло Мин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Лау Фон Хеи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АС МИЛАН
22/05/2019 13:06
Қамбар сани кимлигини ҳалқ билади