Владивосток турнири муваффақиятли якунланди

CHERY AUTO

Россиянинг Владивосток шаҳри самбо бўйича йирик халқаро мусобақага мезбонлик қилди. 2 кун давом этган мазкур турнир халқаро хотира турнири мақомида бўлиб, ўзида МДҲ, Европа ва Осиё мамлакатларидан вакилларини жамлади.

Tecno

Мусобақанинг бугунги кунида терма жамоамизнинг 4 иштирокчиси финалда баҳс олиб боришди. Жанговор самбо бўйича Баҳодир Боқиев (-62 кг) ҳамда Истам Қудратов (-74 кг) ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратишга эришди. ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Спорт самбоси йўналишида Сарбон Эрназаров -68 килограмм вазн тоифасида тенгсиз деб топилган бўлса, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг) финал беллашувида имкониятни бой бериб қўйди, дея хабар беради МОҚ. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию